Хитойда дунёдаги энг тезюрар поезд яратилди

0

Янги авлоддаги поезд Циндао шаҳрида оммага тақдим қилинди. У ҳозирча ягона нусхада яратилган бўлиб, Хитойда айни вақтда у ҳаракатланиши мумкин бўлган линиялар мавжуд эмас. Таъкидланишича, бундай поездларда тахминан 10 йилдан кейин юриш мумкин бўлади. Ўша вақтгача мамлакатда узунлиги минг километргача етадиган 9та тезюрар линия қурилади.

Поезд лойиҳаси устидаги ишлар 2016 йил октябридан олиб борилган. 2020 йил июнда Шанҳайда унинг илк синовлари бошланган.

Поезд магнит подвеска негизида ишлаб, у рельсларда магнит майдон кучи ёрдамида ҳаракатланади ва бу вақтда рельс сиртига тегмайди. Ушбу технология ҳаракатланиш вақтида шовқинни минималлаштиришга имкон беради.

Бироқ Гиннесс рекордлар китобига кўра, айни вақтда магнит ёстиқда ҳаракатланувчи поездлар орасида тезлик рекорди Японияга тегишли. 2015 йилда Central Japan Railway Company’га тегишли Series L0 (A07) поезди 603 км/соат тезликка эришган.

Январда “Синьхуа” ахборот агентлиги Хитойда ишлаб чиқилаётган тезюрар поезд прототипи 620 км/соат тезликка эришиши кутилаётганини маълум қилган.

Хитой тезюрар темир йўллар қуриш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Маълумотларга кўра, 2020 йил охирида мамлакатда 37,9 минг кмдан иборат тезюрар темир йўллар тармоғи мавжуд бўлган.

loading...