Юзини ўзгартирган ваҳший қотил 14 йилдан сўнг қўлга тушди

0

Японияда йигит қотиллиги учун жазодан қочиш мақсадида юзини ўзгартирган, деб ёзади Daily Star.

Британиялик 22 ёшли Линдси Хокер 2007 йил 24 март куни Токиода зўрланган ва ўлдирилган. Уйининг остонасида бир йигит қизнинг ёнига келиб, инглиз тилини ўрганишга ёрдам беришини сўраган. Талаба рози бўлган, тўрт кундан кейин йигит билан қиз учрашган, шундан сўнг қиз ғойиб бўлган.

Қизнинг яланғоч мурдаси қум ва тупроқ билан тўлдирилган қонли ваннадан топилган. Воқеа жойи ва жасад текшириб кўрилганда ёш ўқитувчи ўлимидан олдин зўрланганлигини кўрсатди. Хокернинг танаси кўкарган, сочлари қирилган эди.

Кўп ўтмай гумон қилинаётган қотилнинг шахсига аниқлик киритилди. У 28 ёшли Тацуя Ичихаши бўлиб чиқди. Полиция гумонланувчининг уйига бостириб кирганида, у қочишга муваффақ бўлган. Қотилликни тергов қилаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари узоқ вақтгача унинг изига туша олишмади. Шаҳар бўйлаб тарқатилган жиноятчининг фотосуратлари ҳам, эълон қилинган мукофотлар ҳам ҳеч қандай наф бермади.

Орадан маълум вақт ўтиб Ичихаши ҳақидаги маълумотни пластик жарроҳ берди: унинг бемори қотил эканлигини бошида билмаган. Маълум бўлишича, йигит Окинава оролига қочиб кетган ва 14 ой давомида қурилиш компаниясида ишлаган. Шундан сўнг пластик жарроҳлик амалиётидан ўтган: жарроҳ бурнини сал кўтарган, кўз қовоқларига бурма қўшган, лабларини юпқалаштирган ва ёноғидаги холларни олиб ташлаган.

Натижада, бир неча йил ўтгач Осакада гумондор Окинавага паромга чиқмоқчи бўлганида қўлга олинди. Чиба суди Ичихашини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

loading...