Барчага манзур наъматак …

0

Шамоллашнинг олдини олишда наъматак яхши ёрдам беради. Бунинг учун 8-10 дона меваси устига 300 гр. қайнаб турган сув қуйинг ва таъбга кўра шакар қўшинг.

Aбу Aли ибн Сино томоғи оғриганларга наъматакли чой ичишни тавсия қилган. Чойнакка озгина чой ва 10-14 дона наъматак солиб дамлайсиз. Шу чойдан ичиб турсангиз, хасталикдан халос бўлишингиз тезлашади, иншааллоҳ.

Шунингдек, бир ош қошиқ наъматак устига бир стакан сув қуйиб, бироз қайнатинг, ҳар куни 4-5 маҳал оғиз чайиб турсангиз, оғиздан ҳид келишига даво бўлади.

Soglom Hayot

loading...