Caviar компанияси қаҳва ҳидига эга iPhone 13 Eco’ни намойиш этди (фото)

0

Caviar заргарлик компанияси асосий ўзига хослиги майдаланган қаҳва, табиий ваниль, атиргул барглари, Алп тоғи мойчечаги ва бўтакўзи бўлган iPhone 13 Eco’ни намойиш этди, деб хабар беради «Afisha.uz».

Смартфон корпуси қизил ёғочдан ишланади, табиий материаллар эса таркибида биоцид, пластикатор ва эритувчилар бўлмаган моддалар ёрдамида бирлаштирилади.

Янги коллекцияда жами тўртта модель тақдим этилган:

-Vanilla Coffee — майдаланган қаҳва ва ваниль зарралари билан;

-Alpine Cornflower — Алп тоғида ўсадиган бўтакўз;

-Spicy Rose — қуритилган атиргул барглари;

-Alpine Chamomile — марказида мойчечак жойлашган рангли композиция.

Caviar мутахассисларининг маълум қилишича, маҳсулотларда фойдаланилган табиий ифорлар уч ойгача сақланиб туради. Белгиланган муддат тугагач эса смартфон эгаси ушбу ҳидни қайта тиклаш бўйича буюртмани амалга ошириши мумкин.

iPhone 13’нинг тўртта моделининг чекланган серияси 99 нусхадан иборат. Расмий нархлари эса қуйидагича:

-Alpine Cornflower — 5 520 доллардан;

-Spicy Rose — 5 520 доллардан;

-Vanilla Coffee — 5 680 доллардан;

-Alpine Chamomile — 5 750 доллардан.

Caviar компанияси бунга қадар смартфон-танк — iPhone Т-34’ни, Россия президенти Владимир Путиннинг портрети ва имзоси акс эттирилган iPhone 6s’ни, АҚШ президенти Дональд Трамп шарафига тилла iPhone 7 каби ноёб моделларни тақдим этган.

 

 

loading...