Жефф Безос космик парвоздан кейинги таассуротлари ҳақида гапириб берди

0

Экипажи тўрт киши, шу жумладан, миллиардер Жефф Безосдан иборат бўлган «New Shepard» космик кемаси биринчи синов парвозини муваффақиятли амалга оширгани хабар берилганди

Безос ушбу парвоздан олган таассуротлари ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

Миллиардернинг маълум қилишича, парвоз кутганидан ҳам аъло даражада бўлиб ўтган. У Ерга қайтиб келганидан сўнг парвоздан завқланганини айтган.

«Павоз қандай бўлди? Албатта, бу мен кутганимдан ҳам юқори даражада бўлиб ўтди», — деган Безос «New Shephard» космик кемасининг биринчи одам парвозидан кейинги матбуот анжуманида.

Шунингдек, у парвозни яна такрорламоқчи эканини айтган ҳамда компания 2021 йил охирига қадар яна иккита парвозни амалга оширишини тасдиқлаган. Ҳамда парвоз учун хусусий аризалардан келиб тушадиган маблағлар аллақачон 100 миллион долларга яқинлашаётгани ва талаб жуда юқори эканини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Безоснинг парвоз экипажи аъзоси бўлган 82 ёшли учувчи Уэлли Фанк ҳам космик тажрибани такрорлаш истагини билдирган. Унинг сўзларига кўра, бунинг ягона ноқулайлиги космик кема ҳажмининг кичик экани, чунки экипажнинг тўрт нафар аъзоси ноль тортишиш кучидан тўлиқ қониқмаганини айтган.

Унинг парвоздаги ҳамкасблари, яъни Безоснинг укаси Марк ва 18 ёшли голландиялик Оливер Дэменнинг айтишича, бошқаларга нисбатан кекса астронавт Уэлли Фанк парвозга тайёрланишда энг кам асабийлашган ва космосга тезроқ парвоз қилишни хоҳлаган.

loading...