Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

0

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирдан маълум бўлишича, , Бухоро шаҳар, Шарофбобо Ҳамроев маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган Н.А. исмли шахс, ваколатли танишлари орқали икки нафар фуқарога “Б,С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига  йилнинг июнь ойи охирларида олган 1.000.000 сўм пулларни, ишни ҳал қилиб беролмаганлиги сабабли Бухоро шаҳар Хўжа Нуробод кўчасида жойлашган “Арк қўрғони” олдида қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум бўлди.

Бухоро вилояти ИИБ

loading...