Қашқадарёда эркак жанжал оқибатида танишини пичоқлади

0

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 17 июль куни эркак жанжал оқибатида танишини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 17 июль куни соат 16:15 да Ғузор туман Обод МФЙда яшовчи Ф. маҳалладоши С. билан «Lacetti» русумли машинанинг олди-сотди масаласида ўзаро жанжаллашиб қолган.

Жанжал оқибатида С. кичик ҳажмли пичоқни Ф.нинг бўйин ва қорин соҳасига санчиб олган. Фуқаро С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ички ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

loading...