Тошкент шаҳрида икки ҳафталик комендантлик соати жорий қилинадими?

0

Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоеванинг ЎзАга билдиришича, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 2 ҳафта давомида кечки соат 20:00 дан эрталаб соат 8:00 гача кўчада юриш тақиқланиши мумкинлиги тўғрисида турли хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Вазирлик мулозими аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатган. Унинг таъкидлашича, ёлғон хабарлар тарқалишининг олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида қонун билан жавобгарлик белгиланган.

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернетда тарқатиш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига мувофиқ, маъмурий жазо қўллангандан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади», дейди Севара Ўринбоева.

loading...