Ўзбекистонда айрим абитуриентларга талабаликка қабул қилингани тўғрисида SMS борди

0

Давлат тест маркази ахборот хизмати 21 июль куни айрим абитуриентларга талабаликка қабул қилингани ҳақида SMS хабарлар келганига изоҳ берди

Маълум қилинишича, Адлия вазирлигининг юридик техникумларига қабул Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. 2021 йилда Адлия вазирлигининг юридик техникумларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш 2021 йил 1 августдан бошланади. Шу сабабли Давлат тест маркази томонидан талабгорларни онлайн рўйхатга олиш тизимини тайёр ҳолга келтириш учун texnikum.dtm.uz сайти тест режимида ишга туширилиб, синовдан ўтказилмоқда.

Сайт тест режимида синовдан ўтказилаётган вақтда айрим фуқаролар texnikum.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилган ва уларга тасдиқловчи код ўрнига «ДКнинг 6-сонли баёни билан талабаликка тавсия этилдингиз» деган мазмундаги SMS хабар юборилган. Қайд этилишича, мазкур SMS хабар матни 2020 йилда фойдаланилган бўлиб, texnikum.dtm.uz сайтини синовдан ўтказиш учун турли хабарлар юбориб, текшириб кўрилаётган пайтда ҳам фойдаланилаётган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат тест маркази 12 июль куни ОТМларга онлайн қабул жараёнида юзага келган узилиш сабабини маълум қилган эди

bugun.uz

loading...