Хитойлик аёл собиқ севгилисидан қасд олишнинг ўзига хос йўлини топди: у эркакнинг машинасида 49 марта қизил чироқда ўтиб кетди

0

Хитойнинг Чжэцзян провинциясида Audi авотмобили икки кун ичида 49 маротаба светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетди. Аниқланишича, машина эгаси бундан бехабар бўлган — у ўз автомобилини танишига бериб турган. Ва аслида унинг танишидан автомобилни собиқ севгилиси сўраганини, бу орқали у ўзини ташлаб кетган йигитдан қасд олмоқчи бўлганини билмаган, деб хабар беради Motor.

Чжэцзян провинцияси йўлларидаги камералар 49 маротаба светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган ва бир марта шаҳар ичида тезликни жиддий оширган Audi’ни қайд этди. Полиция автомобиль эгасини қўлга олган, бироқ тергов давомида унинг мазкур қоидабузарликларга алоқаси йўқлиги аниқланган — бунга эркакнинг собиқ севгилиси ва унинг шериги айбдор бўлиб чиққан.

Маълум бўлишича, Лу исмли аёл Audi эгаси Чен уни ташлаб кетганидан хафа бўлган. Қасд олиш мақсадида у ўзаро танишидан Ченнинг автомобилини бир неча кунга олиб туришни сўраган. Ҳеч нимадан хабари бўлмаган эркак машинани берган ва оқибатда Лу Audi’ни танишига — Чжу исмли йигитга топширган.

Кейинроқ унинг полицияга айтишича, йигит Луни анчадан буён яхши кўриб юрган ва унинг учун ҳамма нарсани қилишга тайёр бўлган. Аёл Audi’ни Чжуга бериб, унга йўлларда қоида бузишини сўраган. Полиция ҳозирча ушбу схема иштирокчиларига қандай жазо қўлланишини маълум қилмаган.

loading...