Xpeng Х2 учар автомобили соатига 130 км тезликда 560 кг юкни таший олади

0

Хитойнинг электромобил ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Хpeng компанияси ўзининг учувчисиз бошқариладиган Xpeng Х2 учар автомобили прототипини тақдим этди, деб хабар беради IXBT.

Xpeng Х2 автоном учар автомобиль тақдимоти Шанхай автосалонида бўлиб ўтган. Xpeng Х2 ўзидан олдин яратилган, вертикал равишда учиш ва қўнишни амалга оширишга қодир тўртинчи авлод Voyager Х1’нинг давомчиси ҳисобланади. Voyager Х1 ҳозиргача Хитойда 10 мингдан ортиқ синов парвозларини амалга оширган.

Xpeng Х2’нинг оғирлиги 360 килограмм бўлса-да, у 560 килограммгача юкни ташишга қодир. Қурилма ҳавода 35 дақиқагача парвоз қилиб, соатига 130 километр тезликда ҳаракатлана олади. У потенциал тўсиқларни аниқловчи турли датчиклар билан жиҳозланади.

«Xpeng Х2 нима сабабдан учар автомобиль деб аталиши аниқ эмас — унинг ҳатто ғилдираги ҳам йўқ. Афтидан, ишлаб чиқарувчи буни қўшимча эътибор жалб этиш учун амалга оширмоқда. У шунчаки йўловчи ва юк учун кабинага эга квадрокоптер кўринишида», — дейилади хабарда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here