Йўл-йўлакай овқатланишнинг ножўя таъсири қандай?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

-Инсон ўтирган ҳолатида ошқозон ҳажми бироз кичраяди. Турган ҳолатда эса бунинг акси кузатилади. Ички органлар эркин ҳолатда бўлади ва натижада кўпроқ овқат истеъмол қилинади. Бундай ҳолатда доимий овқатланиш семиришга сабаб бўлади.

-Инсон йўл-йўлакай овқатланганда яхши чайнамай, тез-тез ютганлиги сабабли мия ўз вақтида тўйинганлик сигналини қабул қила олмайди ва натижада овқат истеъмол қилингани сари мия яна талаб қилаверади.

– Овқатни тез-тез, яхши чайнамай ютиш ошқозон-ичак касалликлари, жумладан гастритга ҳам сабаб бўлади. Овқатни камида 15-20 марта чайнаш тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...