Байден Зеленский билан учрашувни интиқлик билан кутмоқда

0

Президентлар Жозеф Байден ва Владимир Зеленскийнинг учрашуви 30 август куни бўлиб ўтади. Aмерика раҳбари украиналик ҳамкасби билан учрашишни интиқлик билан кутмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

«Ташриф Россиянинг Донбасс ва Қримдаги тажовузкорлиги фонида Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини AҚШнинг беғараз қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди», деди Псаки.

Шу билан бирга, Зеленскийнинг ташрифи AҚШ ва Украинанинг энергия хавфсизлиги ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги яқин ҳамкорлигини ҳам тасдиқлайди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Владимир Зеленский, ўз навбатида, Байден билан учрашув мазмунли ва самарали бўлишига умид қилмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Твиттер микроблогида ёзган.

loading...