ҲАЯЖОННИ БОСУВЧИ ФОЙДАЛИ УСУЛЛАР

0
1-усул. Ўзингизга бўлган ишончни оширишга ҳаракат қилинг. Атрофингиздаги инсонларга бир назар ташлаб кўрингчи. Улар ҳам худди сиздай одам, ҳеч нарсаси билан ажралиб туришмайди ҳам. Шундай экан, ҳаяжонланишга не ҳожат?

2-усул. Маълум информацияни охиригача билмаслик оқибатида инсон ҳаяжонланиши мумкин. Кўпчилик олдида гапиришга чиқишдан олдин айтиладиган гапларни, маълумотларни яхшилаб ёд олинг.

3-усул. Айрим психологлар ҳаяжонланишни бартараф этишда терини бироз чимчилаб қўйишни тавсия этишади. Бироз ғайриоддий туюлишига қарамай, мазкур усул нисбатан самарали таъсир кўрсатади. Негаки чимчилаш вақтида пайдо бўлган оғриқ ҳисси хаёлдаги бўлмағур фикрларни қочиришга ёрдам берар экан.

4-усул. Йога каби гимнастик машқлар билан шуғулланиш ички хотиржамликка эришишга ёрдам беради.

5-усул. Агар сиздаги ҳаяжонланиш кўпчилик олдида гапиришдан қўрқиш билан боғлиқ бўлса, олдиндан тайёргарлик қилишга одатланинг. Бунда кўзгу қаршисида гапириш ҳам яхши ёрдам бериши мумкин. Ёки бўлмаса аудитория қаршисига чиққанингизда хонада худди бир ўзингиз ёлғиз қолгандай тасаввур қилинг-да, нутқ сўзлашга ҳаракат қилинг.

6-усул. Ҳаяжонланадиган воқеа кутилаётган куни эрталабдан совуқ душ қабул қилинг. Негаки терига совуқ сув таъсир кўрсатиши организмда бахт гормони бўлмиш, эндорфин ишлаб чиқарилишини қувватлайди. Натижада кайфиятингиз кўтарилиб, ўзингизга бўлган ишончингиз ортади.

SOG’LOM HAYOT
loading...