Инсоф Худони уйида бўлиб қолди!..

0

Бу аҳволда ривожланишни хаёлимизга ҳам келтирмасак бўлаверади. Соқол қўйганлар ҳаддан зиёд, рўмол ўраганлар унданда кўп. Бироқ алдайдиганлар ҳар иккаласидан ҳам кўп. Бозорга борсанг бирдан теппа сочинг тикка бўлади. Ҳозир айни пишиқчилик даври. Мева чева мўл. Бироқ шунга қарамасдан нарх навога қарасанг эсинг кетади. Бир кило «Ризамат ота» узуми қирқ минг сўм. Бошқача айтганда тўрт долларга яқин. Шафтолини энг арзони йигирма минг сўм… Ҳайитда ошгани бери тушмади, дейди, сотувчи бир туки қилт этмасдан. Аслида ҳайитда ҳамма нарсани нархи тушиши керак эмасмиди. Ҳайитда савобдан кўпроқ олиш илинжида молини мумкин қадар арзон сотиш керакмасмиди?! Нега, айнан Ҳайитда нарх ошиши керак! Нега?! Биз мусулмонмизими ёки… Хуллас, эсингиз бўлса шу кунларда бозорга умуман бориб ўтирманг.Шайтон маконига айланиб кетган. Ўзи аслида ҳам шайтоннинг уйи бозор, ҳисобланади. Ҳайит кунларида эса шайтон бозорда бир неча ўн баробарга кўпайиб кетаркан…

loading...