Профилактика инспектори ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахсни ҳаётини сақлаб қолди

0

21 июль куни соат 18.00 лар чамасида Қўнғирот тумани «Таракли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи темир йўл кўприги устида Қўнғирот тумани Нурмухаммедов кўчасида яшовчи 2003 йилда туғилган К.А. исмли вояга етмаган шахс ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда ИИВ ҲПББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, фуқаро кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлаётган пайтда шу ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори лейтенант И.Жамалов томонидан қутқариб қолинган ва ушбу вояга етмаган билан психиатр иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб ота-онасига топширилди.

Ҳозирги пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда

loading...