Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 45 ёшли ходими вафот этди

0

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулотда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари Арсланов Илхомжон Курбанович 22 июль куни 45 ёшида вафот этди.

«Марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ҳамда қариндошларига Қашқадарё вилояти ҳокимлиги жамоаси ва кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради»,–дейилади хабарда.

loading...