Сурхондарёда «Nexia» ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди

0

Маълум бўлишича, ҳолат 19 июль куни 16:00 атрофида Сурхондарёдаги ҳалқаро аҳамиятга эга М–39 автомобиль йўлининг 1337-километрида содир бўлган. Шеробод–Бойсун йўлида ҳаракатланиб келаётган «Nexia» маркали сариқ такси машина ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида олдидаги цемент ташувчи машинага бориб урилган. Унинг ортидан келаётган бошқа бир «Nexia» бошқарувни йўқотиб, такси машинаси билан тўқнашган.

Аниқланишича, цементовоз бошқаларга халақит қилмаслик учун йўлнинг ўнг қисмидан юрган. Сариқ «Nexia» эса йўлнинг иккинчи қисми бўш бўлишига қарамай, юк машинасига бориб урилган.

Хабар берилишича, ЙТҲ оқибатида сариқ такси машинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ички ишлар ходимлари ҳудуд аҳолиси ва ҳайдовчилар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориб, тегишли топшириқ ва кўрсатмаларни берди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here