Устахонада содир этилган ўғирлик бўйича жиноий иш қўзғатилди

0

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ дан келиб тушган хабарга кўра, 27 июнь куни соат тахминан 21.00 ларда 30 ёшли Мухаммадали Ж. устахонада қаровсиз қолдирилган, 29 ёшли Жўрабек Т.га тегишли бўлган, 3 дона баҳоси 1.600.000 сўмлик перфоратор ва 300.000 сўмлик электродрелларни яширин тарзда олиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

loading...