Ўзбек спорти афсонаси Халқаро олимпия қўмитасига аъзо бўлиши мумкин

0

Икки кун давомида, яъни 20-21 июль кунлари Япониянинг Токио шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича  унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этган.

Йиғилишнинг илк кунида бир қатор масалалар муҳокама қилинган.

Унда Ўзбекистон спорт тарихида илк бор мамлакат вакиласи, 1991 йилдан буён жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинларида ўзига хос рекорд ўрнатган ўзбек спорт афсонаси Оксана Чусовитина Халқаро олимпия қўмитасининг спортчилар комиссиясига аъзо бўлиш имкониятига эга бўлган.

Маълумот ўрнида, ХОҚнинг спортчилар комиссияси 17 кишидан иборат. Шу кунларда мазкур комиссия аъзоларининг 4 нафари ўз ваколатини топширган. Бўшаб қолган ўринлар учун дунё миқёсидаги 30 нафар етакчи атлетлар номзоди илгари сурилмоқда. Комиссия аъзолигига номзод спортчилар, собиқ атлетлар шу кунларда Японияга таклиф этилган. Овоз бериш жараёни эса шу йил 3 августгача давом этади.

minsport.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here