Ўзбекистонда Фармацевтика техник университети ташкил этилади

0

Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Олийгоҳда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, фармацевтика, биотехнология, тиббиёт, косметология, менежмент, бизнес бошқариш ва бошқа тармоқларда халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Университетга қабул 2022-2023 ўқув йилида бошланади.

loading...