Ёғ ошди, сабзи ошди, энди навбат бодринггами?

0

Озиқ-овқат технологиялари бўйича тажрибали мутахассис, хитойлик олим Сун Давэн бодринг коронавирусга қарши  кучли восита эканлигини исботлади. Унинг тадқиқотлари  бу неъмат антиоксидантларга бойлигини кўрсатди.

Масалан,  бодринг  таркибидаги тритерпен моддаси вирус пайдо бўлишининг олдини олса,  фақат шу сабзавот туридагина мавжуд гликозид кукурбитацин «COVID-19» қарши курашишда қўл келади.

Сун Давэннинг фикрича,  пандемия шароитида кунига 100 грамм миқдорида бодринг истеъмол қилган одамнинг вирус юқтириш эҳтимоли кам бўлади. Олим бодринг танаввулини эрталаб, оч қоринга тавсия қилмоқда.

P/S: шундоғам сабзи нархи «осмон» бўлиб турган бир даврда одамларимиз паловга қўшиб бора-бора аччиқ-чучукдан ҳам «парҳез»  қилишга ўтади-ёв…

@platformauzb

loading...