Афғонистон орқали савдо йўлини қандай тиклаш мумкин? Катта миқёсда ўтказилган конференция хорижий телеканаллар нигоҳида

0

«Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий алоқаларини қандай мустаҳкамлаш мумкин? Бу масала яқинда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференциянинг кун тартибидаги асосий масала бўлди. Унинг ташаббускори Ўзбекистон икки миллиард нафардан зиёд аҳоли яшайдиган минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга даъват этмоқда»-дея хабар бермоқда EURONEWS .

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Ариповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон муаммолар ва қарама-қаршиликларга эмас, балки савдо, транспорт, инфратузилма ва туризм соҳаларидаги ривожланиш лойиҳаларига эътибор қаратишни таклиф қилган.

Конференцияга Марказий ва Жанубий Осиё, Россия (Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги), АҚШ, Европа Иттифоқи делегациялари ҳамда бизнес ҳамжамияти вакиллари ташриф буюрган.

Эвропа Иттифоқи вакили Жозеф Боррел Эвропа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили:

«Боғланиш ҳақида гапирганимизда- бу нафақат бетон ва пўлатдан,  моддий инфратузилмадан эмас, балки рақамли инқилобдан , одамлар ўртасидаги алоқаларни ташкил қилишдан иборат эканлигини англашимиз зарур».

loading...