Алданиб қолманг!

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. бошқа бир фуқарога ўзини меҳнат миграцияси собиқ ходими сифатида таништириб, уни Корея Республикасига 5 ой муддатга ишга юбориши эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...