Бугун Ўзбекистонда 42 даража иссиқ бўлади

0

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 37-42° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 38-40° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-31° бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 23 июль куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

 

loading...