«Элчининг қизи» фильми актёрлари янги сериал

0

Гувен Челеби 52-қисмда якунланган «Элчининг қизи» сериалининг асосий қаҳрамонларидан бири эди. Ушбу образни фильмда актёр Эрдал Кучуккемурчу ижро этган, деб ёзади «RusTurkey.com».

Шунингдек, Тулин Эже Язкан лойиҳадаги Менекше роли билан томошабинларга яхши таниш. Эндиликда ушбу актёрлар Fox’нинг «Айрилиқ» деб номланган янги телесериалида суратга тушади.

 

Лойиҳа янги мавсумда «Ажралиш» номли инглиз драмасининг туркча талқини сифатида намойиш этилади. Журналист Бирсен Алтунташнинг сўзларига кўра, Кучуккемурчу лойиҳага охиргилардан бўлиб қўшилган, чунки у узоқ вақт розилик бермаган.

Ҳозирча актёр сериалдаги янги роли ҳақида батафсил интервьюлар беришдан бош тортмоқда, аммо кўпчиликни ҳайратда қолдиришни ҳам ваъда қилмоқда. «D» канали журналистининг янги образ «Элчининг қизи» фильмидаги ролдан анча фарқ қиладими, деган саволга актёр қуйидагича жавоб берди: «Албатта, бу кучли. Оммабоп эътиқоддан фарқли ўлароқ, фильмларда бир томонлама роллар мавжуд эмас. Ҳар бир образ – бу ўтиб кетиши керак бўлган тақдир, алоҳида воқеа, баъзида ўзини унутиб уни яшаш керак», – дейди актёр.

loading...