Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда 21 миллион фуқарони эмлаш режалаштирилган»

0

Айни дақиқаларда АОКАда «COVID-19»га қарши вакциналарнинг аҳоли саломатлигига таъсирига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда. Бу ҳақда шу анжуманда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Даракчи» мухбири Каримжон Зарипов. Анжуманда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 21 миллион фуқарони эмлаш режалаштирилган. Бу ҳақда шу анжуманда маълум қилинди дея хабар бермоқда «Даракчи» мухбири Каримжон Зарипов.

«Биз шу кунга қадар 1 миллион 34 минг кишини тўлиқ эмлаб бўлдик. Вакцина қабул қилган инсонларнинг жами сони эса 6 миллион нафардан ошди (бу рақам ичида бир, икки ва уч марта вакцина олганлар бор).
Ўзбекистонда бугунги кунда 4,1 мингта эмлаш пунктлари фаолият кўрсатяпти. Афсуски, биз бир кунда битта пукнтда 19 кишинигина эмлаяпмиз холос. Аслида эса имкониятимиз кунига 70 одамни эмлашга етади», — дея таъкидлади у.

loading...