Пойтахт марказидаги «Кокилли қиз» панноси қайта тикланди

0

«Premier Hall» кинотеатрининг таъмирлаш ишлари пайтида бинонинг юзасида эски панно топилгани ҳақида маълум қилинган эди. Шундан сўнг, Кинематография агентлиги экспертлар билан топилмани ўрганади. Натижада Альфред Мазитов қаламига мансуб ушбу «Кокилли қиз» мозаикасини сақлаб қолишга қарор қилинади.

Ҳозирда фреска билан боғлиқ таъмирлаш ишлари якуний босқичда.

Эслатиб ўтамиз, «Premier Hall» кинотеатри жорий йил бўлиб ўтадиган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент Халқаро кинофестивалининг локацияларидан бири бўлиши кўзда тутилган.

 

loading...