Қайси витамин аёллар учун муҳим ҳисобланади?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

– Энг керакли витамин фолий кислотаси бўлиб, у юрак ва қон томирларнинг ишлашини ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Сочларнинг ўсишига ёрдам беради ва узоқ вақт оқаришдан сақлайди. Терини соғлом ранг билан таъминлайди.

– Фолий кислотаси В6 ва В12 витаминлари билан биргаликда кўз касалликлари хавфини 30% га камайтиради. Ҳомиладорликда ҳам тавсия этилади. Сабаби болада умуртқа поғонаси касалликларини олдини олишга ва ҳомила асаб тизимининг тўғри шаклланишига ёрдам беради.

– Фолий кислотасини узоқ вақт қабул қилиш нафақат ҳомиладорлик ва туғуруқ вақтида асоратлардан халос бўлиш, балки менопаузанинг эрта бошланмаслигига ёрдам беради.

-Бу витамин қовун, яшил нўхат, хурмо, ва цитрус мевалар таркибида бор.

«Соғлом ҳаёт»

loading...