сохта архивчилар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман давлат архиви масъул шахслари 11 та ҳолатда фуқароларга ер майдони ажратилганлиги тўғрисида сохта архив кўчирмалари ёзиб берганликлари натижасида фуқаролар томонидан ушбу кўчирмалар давлат хизматлари марказига тақдим қилиниб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жами 1,65 га ер майдонига қурилган уй-жойларга асоссиз мулк ҳуқуқи эътироф этилиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...