Талабалар ҳам «сезон» дан унумли фойдаланишмоқда

0

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан пул талаб қилган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Ғиждувон тумани «Пахтаобод» маҳалласида яшовчи Тошкент давлат аграр университетининг 24 ёшли 4-босқич талабаси И.О. ва Самарқанд вилояти Нарпай тумани «Тошрабод» маҳалласида яшовчи ТАТУнинг 21 ёшли 3-босқич талабаси У.Ш. билан биргаликда Қ.Ж.га уни Бухоро давлат университетининг иқтисод факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Улар бунинг эвазига Қ.Ж.дан 60 миллион сўм сўраб, пулларни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан И.О. ва У.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...