Вазият жиддий! Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради

0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради.

“Ўзгидромет”нинг маълумот беришича, 24-26 июль кунлари мамлакатимизда ҳарорат кескин кўтарилади. Ҳокимлик бундай об-ҳаво шароитида сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари кераклигини таъкидламоқда.

Пойтахт ҳокимлиги шуларни инобатга олган ҳолда, аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни ва кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни сўраган.

loading...