Ёзувчи Сафар Каттабоев оламдан ўтди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё бўлими хабар берди.
Сафар Каттабоев 1954 йил Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилганди. Ўзбекистон Миллий университетини битирган (1975).
«Ғалати ўғри» насрий китоби нашр этилган. Унинг «Терговчи дафтаридан», «Ориятли дайди» ва бошқа қатор ҳикоялари мухлислари томонидан илиқ кутиб олинганди. Қарши туман прокурорининг ёрдамчиси лавозимида ҳам ишлаган.