Зулфия ҳақида ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишлари давом этмоқда

0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан янги “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” ҳужжатли фильми суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур фильм Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда шоиранинг ҳаётлик чоғидаги турли воқеалар тасвирланган. Шунингдек, кинокартинада адибанинг шеърий мисраларидан фойдаланилади.

“Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” ҳужжатли фильмида Зулфия образида 3 давр кўрсатилади. Унинг болалигини Аниса Мансурова, ёшлик пайтларини Шаҳноза Ҳожимуродова, катта ёшдаги даврини эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева ижро этмоқда.

Сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, режиссёр Наврўза Бийназова, оператор Азиз Арзиқулов, композитор Жамшид Изамов, рассом Сожида Ҳасанова, продюсер Аҳмад Унарбоев.

loading...