32-халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди

0

Айни дамда ўқувчиларимиз нуфузли халқаро олимпиадаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Яқинда 32-Халқаро Биология олимпиадаси (IBО) натижалари эълон қилинди.

Ушбу халқаро биология олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 та кумуш медалларини қўлга киритди:

-Ҳумоюн Норбеков -ЖДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси- олтин медал;

-Азиза Абдувалиева -ТПТИ академик лицейи 1-босқич ўқувчиси-олтин медал;

-Ёрқинбек Турдибоев -Навоий вилояти 11-ИДУМ ўқувчиси-кумуш медал.

Олимпиада 18-23 июл кунлари Португалия давлати томонидан ташкил этилиб, унда дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

loading...