Африка жанубида рекорд даражада совуқ ҳарорат қайд этилди

0

Ҳозирда қиш фасли ҳукм сураётган Жанубий Африка Республикасининг марказий қисмида рекорд даражада паст ҳарорат қайд этилди, деб хабар берди SABC радиостанцияси.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 24 июлга ўтар кечаси мамлакатнинг 19 ҳудудида энг паст ҳарорат қайд этилган. Кимберли шаҳри ва унинг атрофида ҳарорат минус 9,9 даражани ташкил этган. Бу ЖАРдаги метеорологик кузатувлар тарихидаги энг паст ҳарорат ҳисобланади.

Йоҳаннесбургда ҳаво ҳарорати минус 7 даражага тенг бўлган. Аввалги рекорд 1995 йил 19 июлда қайд этилган бўлиб, ўшанда – 6,3 даража совуқ бўлган.

ЖАРнинг турли ҳудудларида илк марта қор ёғди. Кўплаб автомобил йўллари музлама сабабли ёпилган.

Совуқ об-ҳаво яна бир ҳафта ҳукмронлик қилиши кутилмоқда.

kun.uz

loading...