АҚШ Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш учун 3 млрд доллардан кўпроқ маблағ ажратади

0

АҚШ президенти Жо Байден Афғонистон давлат раҳбари Ашраф Ғани билан телефон орқали суҳбат қилган. Суҳбат давомида Байден Афғонистон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этилиши, президент администрацияси 2022-молиявий йилда Конгрессдан мазкур мақсадлар учун 3,3 миллиард АҚШ доллари ажратишни сўраганини айтиб ўтган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар қилди

Афғонистондаги вазият НАТО қўшинлари ҳам мамлакатдан олиб чиқила бошланганидан кейин янада мураккаблашганди.

«Икки давлат раҳбарлари хавфсизлик ва тинчликни таъминлаш учун Афғонистондаги икки томоннинг ўзаро бирлашуви жуда муҳим эканлигини муҳокама қилган. Президент Байден АҚШнинг Афғонистондаги вазиятни сиёсий томондан тартибга солиш бўйича дипломатик иштирокини давом эттиришини таъкидлаб ўтган»,— дейилади Оқ уй баёнотида.

Шунингдек, Жо Байден АҚШ Афғонистон хавфсизлик кучларига кўмак бериш ишлари давом эттирилишини ҳам тасдиқлаган. Оқ уй хабарига кўра, 2022-молиявий йилда мазкур мақсадлар учун Афғонистон қуролли кучларига Конгрессдан 3,3 миллиард доллар ажратиш сўралган. Маблағнинг 1 миллиард доллари Афғонистон ҳарбийларини ёнилғи ва ҳарбий қуроллар билан таъминлашга, 700 миллион доллари уларнинг маошига сарфланиши кўзда тутилган. АҚШ президенти Конгрессдан Афғонистоннинг ривожланиши ва бошқа ногуманитар ёрдам учун қўшимча 364 миллион доллар ажратишни сўраган.

Жо Байден ва Ашраф Ғани ўзаро мулоқот вақтида «Толибон»нинг ҳужумлари мамлакатдаги вазиятни музокаралар йўли билан ҳал этилиши ҳақидаги мазкур гуруҳнинг баёнотига зид эканлигини қайд қилган.

.

loading...