АҚШда 100 дан ортиқ одамда янги юқумли касаллик аниқланди

0

Маълум бўлишича, касаллик Техас ва Вашингтондаги касалхонада беморлар орасида аниқланган.

Биринчи марта «Candida auris» замбуруғи билан касалланиш 2009 йилда Япониядаги беморда аниқланган бўлиб, ҳозирда бешта қитъанинг ҳаммасида қайд этиб бўлинган. Хабарда айтилишича, 2019 йилда Буюк Британия касалхоналарида мазкур касаллик 200 кишида аниқланган ва 8 бемор вафот этган.

Баёнотга кўра, Вашингтонда 2021 йилнинг январидан апрелигача оғир касалликларга чалинган беморларни узоқ муддатли даволаниш муассасасида 101 нафар беморда замбуруғ инфекцияси аниқланган. Худди шу даврда Техасда тиббиёт муассасалари беморлари орасида 22 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

«Иккала эпидемияда ҳам 30 кунлик ўлим даражаси 30 фоизни ташкил этди, аммо Candida auris замбуруғининг нисбий таъсири аниқ эмас эди», — дейилади хабарда.

Марказ маълумотларига кўра, икки эпидемия ўртасида ҳеч қандай алоқа топилмаган. Замбуруғ биринчи марта АҚШнинг ўзида бемордан беморга юққан деб тахмин қилинган. Инфекциялар учун яхшироқ даволаш усули йўқлиги таъкидланган.

Аввалроқ АҚШда 200 нафар одам ўта хавфли касалликни юқтириш бўйича текширувдан ўтказилаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ҳиндистонда яна бир хавфли хасталикдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилганди.

loading...