Аёл тусланади, турланади!.. Зўр келса!..

0
Бир шаддод, эркакшода аёл қўшним бор эди.
Бахти келишмай 2 тага турмушга чиқиб қайтганди. Уйдан нонвойхона очиб, ўзи бозорда нон сотарди.
Рости, олдинги эрларини ҳам шу аёл боқди-ёв?…
Ҳар кўрганимда «Шундай юраверасанми? Оила қуриб, тезроқ бола-чақали бўлгин ахир» десам, овозлари дўриллаб «э эрни бети қурсин»дер эди.
Тақдир бўлибми, бир йигит нон ёпувчи бўлиб ишга келган ва кўнгил-кўнгилга тушиб, оила қуришди.
Қариндош, таниш-билиш учун кичкинагина зиёфат ҳам қилиб беришди.
Мен ўз юмишларим билан бўлиб анча кўришмадик. Яқинда нон олай деб бозорга кирсам, у йўқ, ўрнида бошқа йигит. «Опамни эри бозорга чиқармай қўйган. Мен сотувчилариман» деган гапни эшитиб хайратда қолдим.
Ишонмай, уйига кириб ўтишга қарор қилдим. Не кўз билан кўрайки, дўриллаган, эркакшодадан асар ҳам йўқ.
Сочлар бўялган, лозим-халатлари ўзига ярашиб турган, ҳатто ним пардоз ҳам қилиб олган ойдеккина аёл ёнимга югуриб чиқди.
Ана сизга мўжиза!
Рости, ҳайратимни беркитмадим.
У кулиб «зўрдан зўр чиқса, зўр писиб қолар экан, опа» деди кулиб.
Воқеа мана бундай бўлибди: Улар оила қуришгач, эрига олдингидек муомала, қилган экан.
Бир тарсаки ебди. Жони чиқиб, жазавага тушиб, хайдаб солган аёл «МЕН ЭРИНГМАН, ХОТИНИНГМАС, БУГУНДАН БОШЛАБ ОСТОНА ХАТЛАБ КЎЧАГА ЧИҚИБ КЎР-ЧИ, СЕНИ ЎЗИМ БОҚИБ ОЛАМАН! МЕН ХОТИННИ ҚЎЙИШ УЧУН ОЛМАГАНМАН. БОЛАЛАРИМНИ ОНАСИ, УЙИМНИ БЕКАСИ ДЕБ ОЛГАНМАН» деган ХУКМИни эшитибди.
У қилибди, бу қилибди, охири таслим бўлибди аёл.
«Сен ўзинга қара, уйни, мени эпласанг бўлди. Ўрнингга сотувчи оламан»дея ишлатмай, яна бошқа жойдан ҳам «точка»очганмуш…
Аёл тинмай гапирарди. Мен эса лол бўлиб тинглардим.
Мана сизга ЭРнинг РОЛИ!
«Эр қилмоқ ҳам ер қилмоқ ҳам аёл»деган нақлга «Гул қилмоқ ҳам, кул қилмоқ ҳам ЭРКАК»деган нақлни тўқигим келди
<img class="j1lvzwm4" role="presentation" src="data:;base64, » width=»18″ height=»18″ />
174Gayrat Hoshim и ещё 173
Комментарии: 29
Поделились: 16
Нравится

Комментировать
Поделиться
loading...