Байденга нима бўлаяпти?

0

Маълумотларга кўра, Жо Байденнинг америкаликлар орасида АҚШ президентлиги рейтингини тасдиқлаш даражаси ўтган ойдаги 56 фоиздан июль ойида 50 фоизга тушди. 2021 йил 6-21 июль кунлари 1000 га яқин респондент (ижтимоий сўровда қатнашувчи шахс) лар ўртасида ўтказилган “Gallup” сўрови натижалари эълон қилинди.

“Бу кўрсаткич Байденнинг давлат раҳбари сифатида ишлаган давридаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади”, — дея қайд этди Ижтимоий фикр институти.

Хабарга асосан, респондентларнинг 45 фоизи президентнинг фаолиятини маъқулламайдилар, яна 5 фоиз респондентлар бу борада ўз нуқтаи назарига эга эмас.

Институтнинг ёзишича, Байденнинг рейтинги унинг Демократик партиядаги тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланмаётганлиги билан боғлиқ. Ҳозирда унинг фаолияти партия аъзоларининг 90 фоизи томонидан маъқулланмоқда, январь ойида эса 98 фоиз қўллаб-қувватланган. Республикачилар орасида респондентларнинг 12 фоизи Байденнинг фаолиятига ижобий муносабатда бўлишди (январда – 11 фоиз), бирор бир партиянинг тарафдори бўлмаганлар орасида – 48 фоиз (январда – 61 фоиз).

 

Рейтингнинг пасайиши Қўшма Штатларда коронавирусга қарши курашнинг сустлашаётгани фонида юзага келмоқда, дея таъкидлайди Институт. Эмлаш суст ва COVID-19 билан касалланиш сони ортиб бормоқда.

Байден даврининг иккинчи чорагида (20 апрелдан 19 июлгача) унинг президентлик фаолияти ўртача ҳисобда 53,3 фоиз (биринчи чоракда – 56 фоиз) томонидан маъқулланган. Ушбу натижа Доналд Трампникидан анча юқори (38,8 фоиз), аммо Барак Обамадан (62 фоиз) паст.

Сўнгги тадқиқотлар натижаларини тўплайдиган “RealClearPolitics” порталининг маълумотларига кўра, ҳозирда фуқароларнинг 52,5 фоизи Байденнинг фаолиятини маъқуллашмоқда, 43,5 фоизи эса унга қарши.

Июль ойи бошида “C-SPAN” экспертлари, шу жумладан, тарихчилар фуқаролар кимни АҚШнинг энг яхши президенти деб билишларини аниқлашга қаратилган сўровнома натижаларини эълон қилишди. Улар ҳар бир президентни ишонтириш, инқирозга қарши етакчилик, иқтисодий бошқарув, ишончлилик, халқаро муносабатлар ва шу каби 10 та сифат бўйича баҳолаганлар. Биринчи ўрин 897 очко билан Авраам Линколнга насиб этган. Трамп 312 очко билан 41-ўринни эгаллаган, у фақатгина учта Президентни ортда қолдирди. Булар: Бенжамин Франклин, Эндрю Жонсон ва Жеймс Бюкенен.

loading...