Бугун таниқли кинооператор Абдураҳим Исмоилов 79 ёшга тўлди

0

Бугун таниқли кинооператор Абдураҳим Исмоилов 79 ёшга тўлди.

Абдураҳим Исмоилов 1942 йил 24 июль Тошкентда туғилган. Фаолиятини 1970 йил «Ўзбекфильм» киностудиясидан бошлаган оператор 20га яқин ўзбек фильмларини тасвирга олган. Жумладан, «Кичкина табиб», «Осмондаги болалар (1,2)», «Ватан», «Қўрғошин», «Ой остидаги ҳовли», «Кўзларим йўлингда», «Арслоннинг саргузаштлари», «Сени излайман», «Оловли йўллар» каби фильмларга операторлик қилган.

 

Абдураҳим Исмоилов актёр сифатида «Оловли йўллар», «Осмондаги болалар» фильмларида роль ижро этган. «Бахтим менинг, сен қонимдан яралгансан» («Счастье моё, ты оплачено кровью») фильмининг режиссёри.

 

loading...