Дахшат! Икки хил вакцина олган аёл вафот этди

0

Аниқлик киритилишича, 39 ёшли аёл AstraZeneca вакцинаси билан эмланганидан бир кун ўтиб вафот этган. У биринчи бор эмланганида Sinovac вакцинасини қабул қилган. Таиланд Касалликларни назорат қилиш департаменти, ўз навбатида, унинг ўлимига қон қуйқаси туфайли мия шиши сабаб бўлганини айтган.

Департамент доктори Чаветсан Намватга кўра, бу муқобил вакцина билан эмлангандан кейин мамлакатда биринчи ўлим ҳисобланади. Унинг аниқлик киритишича, мамлакат расмийлари ўлимнинг эмлаш билан боғлиқлигини аниқлаш учун текширув ўтказади.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Таиланд икки хил COVID-19 вакцинасини — Sinovac ва AstraZeneca’ни аралаштиришга рухсат берган. Қарор тиббиёт ходимлари ўртасида касаллик сонининг кескин кўпайишидан сўнг қабул қилинган. Бугунги кунга қадар 84 мингга яқин одам турли вакциналар билан эмланган.

Таиландда айни вақтга қадар 453 мингдан кўп кишида коронавирус аниқланган. 3697 нафар бемор вафот этган.

loading...