Жиғилдон қайнашининг дорисиз даволари

0

Қуйидагиларга риоя қилиш натижасида жиғилдон қайнашини бартараф этиш ёки унинг олдини олиш мумкин:

– чекишдан воз кечиш;

– қизилўнгач клапанини заифлаштирадиган ва қизилўнгачнинг зарарланган шиллиқ қаватини таъсирлантирадиган маҳсулотлардан (шоколад, ялпиз, кофеин, алкоголь, цитрус мевалар ва уларнинг шарбатлари, помидор ва томат шарбати, аччиқ қалампир ҳамда мурч) чекланиш;

– овқатни кам-камдан истеъмол қилиш;

– овқатни бир кунда 4-5 марта, шошилмасдан, ҳар бир луқмани яхшилаб чайнаган ҳолда, хотиржам ўтириб, истеъмол қилиш (овқатни юриб еманг);

овқатдан кейин 2-3 соат ўтмагунча ётмаслик;

– ҳар куни эрталаб оч қоринга маржумакли бўтқа тановул қилиш;

– овқатлангандан кейин 5 дақиқа давомида ялпизсиз сақич чайнаш;

– тана вазнини меъёрга келтириш;

– ётганда, қориндан юқори қисмнинг баландроқ бўлишига эътибор бериш.

loading...