КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

* * *

 

— Вафодор ва бевафо эр ўртасида қандай фарқ бор?

— Катта фарқ бор. Вафодор эрнинг баъзан виждони қийналиб туради.

 

***

Дўст дўстига хат ёзди:

— Вей, хотиним билан учрашиб юрибсанми, рўзғорнинг ярмини кўтаргин-да, ноинсоф!

 

***

Эр-хотин ажралишаяпти. Гувоҳ судьяга деди:

— Қўшниларим ҳақида сира ёмон гап айта олмайман. Улар муштлашишсаям, доимо жимгина муштлашишарди.

 

***

— Эрингиз билан қандай яшаяпсиз?

— Сўраманг! У қачон қараса менга хиёнат қилади. Мен бўлсам, шунча марта унга садоқатли эдим.

 

***

Икки дайди ит янги ўзбекнинг болонкасини кузатаркан, бири иккинчисига деди:

— Жуда чиройли экан!

— Э, нимаси чиройли? Уни сувдан чиққанда кўрсайдинг! Қомат эмас, чўп дейсан!

 

***

Янги ўзбеклар ресторанидаги эълондан:

— Хотинларингиз билан овқат тайёрлашни билмагани боис ажралишманг! Яхшиси бизнинг ресторанга келиб овқатланинг ва хотинларингизни оилавий бахт учун қолдиринг!

 

***

Бир ҳомиладор аёлга кўпроқ музқаймоқ ейишни маслаҳат беришганди. Рентгенга тушаётганда врач қараса, она қорнида эгизак ака-укалар жисмоний тарбия билан шуғулланаётганмиш ва бири иккинчисига дермиш:

— Ҳечқиси йўқ, ука, бир амаллаб қишдан чиқиб олармиз!

 

***

Бир куни чукча ўрмонда кетаётса, бошқа бир чукча белигача чуқур қазиб қўйибди. Ундан сўради:— Нега чуқур қазидинг?— Белимгача суратга тушмоқчиман.Орадан бирмунча вақт ўтиб қайтиб келаётса, чукча яна битта шундай чуқур қазиб қўйибди0 Сўради:— Яна нега иккинчи чуқурни қазидинг?

— Суратимни икки нусхада чиқартирмоқчиман.

 

***

Бир куни икки чукча ўрмонда адашиб қолишди. Бири деди:— Руслар адашса, милтиқдан осмонга қарата ўқ узаркан.Иккинчиси қўлидаги милтиқдан осмонга қарата ўқ уза бошлади. Отди, отди охири тўхтади. Шериги сўради:— Нега тўхтадинг?

— Ўқ тугади.

 

***

Бир куни чукчани жосусликка юбораётиб тайинлашди:— Агар соқчи сени пайқаб қолса, қандайдир ҳайвоннинг овозида бақиргин. Масалан, мушук бўлиб миёвлагин!Чукча кетди. Юра-юра ортга қайтиб келаётса, соқчи пайқаб қолиб бақирди:— Тўхта! Ким келаяпти?

— Биз мушуклармиз. Уйга қайтаяпмиз!

 

***

Аёл тиш дўхтирига деди:— Дўхтир, қўрқиб кетаяпман. Ҳатто билмайман. Бола туғиш қўрқинчлироқми, ё тиш олдиришми?!.Врач:

— Тезроқ бир қарорга келинг! Мен шунга қараб бурчакка каравот қўйишим керак.

 

loading...