Конор Макгрегорнинг 3,5 млн долларлик Lamborghini яхтаси тайёр бўлди ва унга етказиб берилди

0

Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье билан жангдан сўнг қайта тикланаётган Конор Макгрегорнинг Lamborghini Tecnomar 63 номли яхтаси тайёр бўлди. Италия маркасининг биринчи серияли гибриди услубидаги моторли яхта — Sian FKP 37 — Макгрегорнинг Лос-Анжелесдаги уйига етказиб берилган. 4000 от кучига эга катер ҳақида у ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилган, деб хабар беради Motor.

loading...