Кўп масаллиқ керак эмас!

0

Енгил тамадди учун айни муддао бўлган егуликни суюқ таомга қўшимча сифатида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Керакли маҳсулотлар:

пишлоқ — 150 г;

саримсоқ пиёз — 2-3 дона;

помидор — 3 дона;

туз, мурч;

майонез;

кўкатлар.

Тайёрланиш жараёни:

 

Қирғичдан чиқарилган пишлоққа майдаланган саримсоқ пиёз қўшинг.

Майонез, туз ва мурч солиб аралаштиринг.

Помидорларни думалоқ шаклда бўлакларга бўлиб чиқинг.

Устидан пишлоқли аралашма солиб чиқинг.

Кўкатлар билан безашни ёддан чиқарманг.

loading...