Озарбойжон хорижликлар учун ковид-паспорт режимини жорий этди

0

Хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Озарбойжонга кираётганида коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани тўғрисидаги паспортни кўрсатишлари шарт.

Хабарда айтилишича, ҳукумат Озарбойжонга ҳаво транспорти орқали кириш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритган.

Аввалроқ Озарбойжон ҳукумати амалдаги махсус карантин режими муддатини узайтирганди.

Мамлакат бош вазири Али Асадов имзолаган фармонга мувофиқ, Озарбойжонда махсус карантин режими 1 сентябргача узайтирилди.

gazeta.ru

loading...