Президент мaктaблaригa кириш имтиҳонлaри қаерларда ўтказилиши ойдинлашди

0

Республикадаги 14 та Президент мактабининг 1-босқич саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган барча ҳудудларда имтиҳон жараёнлари бир хил ташкил этилади.

Имтиҳонлар Тошкент шаҳридаги Ботаника боғининг Б ва C секторларида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Мазкур ҳудудлар 1080 нафар ўқувчи сиғимига эга.

Имтиҳон бўлиб ўтадиган ҳудудларда, жумладан талабгорларнинг қимматбаҳо буюмларини сақлаш жойи, Face ID текшириш жойи, Интернет, ноутбук ва принтер, микрофон, электрон табло соат, кузатув камераси (ҳар бир блокда), Сервер хонаси, имтиҳон материалларини сақлаш жойи, стол-стул, 0,5. Литр сув, қалам, ўчирғич (ҳар бир талабгорга), антисептик воситалар, бир марталик ниқоб, Тиббий пункт хонаси, кўчма тиббий пунктлар, ота-оналар учун кутиш жойи, ўриндиқ, соябонлар, ота-оналарга имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиб боришлари учун монитор, буфет ва бошқа зарур шароитларнинг яратилиши белгилаб қўйилган.

Президент мактаблари кириш имтиҳонларининг 1-босқичи:

– Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида – Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ғалаба боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдонида ва Тошкент шаҳридаги Ботаника боғининг Б ва C секторларида;

– Сирдарё вилояти – Гулистон шаҳри марказий ўйингоҳида;

– Қашқадарё вилояти – Қарши шаҳри “Насаф” футбол клуби 2- ва 3-машғулотлар майдонида;

– Фарғона вилояти – Фарғона давлат университети стадиони ва Марғилон шаҳар 2-БЎСМ стадионида;

– Бухоро вилояти – Бухоро шаҳри “Дилкушо” теннис спорт мажмуасида;

– Жиззах вилояти – “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳи сунъий қопламали машғулотлар майдонида;

– Самарқанд вилояти – “Локомотив” марказий жисмоний тарбия спорт клуби Самарқанд филиали футбол стадиони ва Самарқанд шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида;

– Қорақалпоғистон Республикаси – Нукус шаҳри “Турон” марказий стадионида;

– Наманган вилояти – 17-болалар ва ўсмирлар мактабига қарашли “Навбаҳор умид” стадионида;

– Хоразм вилояти – Урганч шаҳридаги Футбол академияси қошидаги “Хоразм” спорт мажмуасида;

– Навоий вилояти – Навоий шаҳридаги “Кимёгар” ўйингоҳида;

– Aндижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва йенгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 3-, 4- ва 5-биноларида;

– Сурхондарё вилояти – “Сурхон” спорт мажмуаси захира футбол майдони ва Термиз олимпия захиралари коллежи футбол майдонида жорий йилнинг 26-, 27- ва 28-июл кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

loading...