Риштонда машина олиб бераман деб 3.500 АҚШ долларни ўзи учун сарфлаб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

0

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати бу ҳақда хабар қилди.

Маълум бўлишича,  2019 йилнинг ноябрь ойида фуқаро Ғ.Р. Э.А.нинг ишончига кириб, автомашина олиб беришини вада қилади.

3.500 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ИИВ Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишидан, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

loading...