Самарада мажбурий ишлатилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

0

Қорақалпоғистонлик Г.Ж. оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли 2021 йил апрель ойида танишлари орқали Россиянинг Самара шаҳрига ишлаш мақсадида кетган.

Фуқаронинг паспорти олиб қўйилиб, қурилиш соҳасида мажбурий ишлатилаётганлиги тўғрисида яқин қариндошлари томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатга асосан, тезкорликда фуқаронинг паспорти иш берувчидан олиб берилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вақтинча хостелга жойлаштирилди ва жорий йилнинг 24 июль куни Самара-Москва-Урганч йўналишидаги авиарейс орқали Ватанга қайтарилди.

loading...